Жиль Симон Лондондаги юришини бошлади
Ads

 

Франциялик теннисчи Жиль Симон Лондон шаҳрида эркаклар ўртасида ўтаётган мусобақанинг иккинчи давра босқичига йўл олди.

Жиль мазкур даврада британиялик Жеймс Уордга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда француз теннисчиси 3:6, 6:3, 7:6 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа "Fever-Tree Championships" турнирининг иккинчи даврасида Симон ЖАР вакили Кевин Андерсон билан куч синашадиган бўлди.