Жо-Вилфрид Цонга иккинчи даврага чиқди
Ads

Франциялик теннисчи Жо-Вилфрид Цонга Ватанида ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасининг иккинчи даврасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жо-Вилфрид Франция очиқ чемпионатининг биринчи босқичида германиялик Петер Гойовчикни 7:6, 6:1, 4:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, мусобақанинг иккинчи даврасида Цонга япониялик Кеи Нишикори билан куч синашадиган бўлди.