Жоау Гомес фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттирадиган бўлди
«Астон Вилла» «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоао Гомесни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.
Маълумотларга кўра, трансфер қиймати 40 миллион евро миқдоридаги кафолатланган тўлов ва қўшимча равишда 5 миллион евро бонуслардан иборат бўлади. «Вулверхэмптон» бу таклифни қабул қилган ва бразилиялик ярим ҳимоячига тиббий кўрикдан ўтиш учун рухсат берган. Гомес клуб жойлашган базаини аллақачон тарк этган ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлга чиққан.
2025/2026 йилги мавсумда Жоао Гомес барча мусобақалар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушди, бир гол урди ва учта голли пас берди.

Фикрлар