Жокович бешинчи уринишда буни уддалади!
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Олимпиада финалида Карлос Алькарасдан устун келди – 7:6, 7:6 .
Жокович Олимпиада олтинини қўлга киритган биринчи сербиялик бўлди. У бешта Олимпиадада қатнашган ва 2008 йилда Пекинда ўтказилган яккалик баҳсларида бронза медалини қўлга киритган.
Бундан ташқари Новак 37 ёшу 74 кунлигида энг кекса Олимпия чемпионига айланди. Олимпиада олтин медали сербиялик теннисчи учун 99-соврин бўлди.
Фикрлар