Жон Иснер
Ads

Америкалик теннисчи Жон Иснер мамлакатининг очиқ чемпионати яккалик баҳсларидаги илк учрашувини испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесга қарши ўтказди.

Жон мазкур ўйинда испан теннисчисини 6:3, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа "US Open"нинг 1/32 финалида Иснер германиялик Ян Леннард-Штруфф билан куч синашадиган бўлди.