Жон Миллман мағлуб бўлди
Zohir2018
Чорак финал баҳслари бошланди
Хабарингиз бор, "Дэвис кубоги"нинг чорак финалида Австралия ва Канада терма жамоалари ўзаро рақобатлашмоқда.
Улар ўртасидаги илк учрашувда Жон Миллман ва Вашек Поспишил кортга тушди. Унда Жон 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, Канада 1:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Энди кортга Алекс Де Минаур ва Денис Шаповалов тушади.

Изоҳлар (0)