Жонс: Рейес мени қийнади!

  • 9 февраль, 2020, 14:40
  • 0
  • MMA

UFCнинг яримоғир вазндаги чемпиони Жон Жонс Доминик Рейес устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.

"Рейес аъло даражада ишлади. Менга қийин жангни тақдим этди. Унинг ажойиб "жеб" зарбалари бор.

Мен уни узоқ вақт мобайнида ушлай олмадим, ерга ётқиза олмадим.

Унинг ажойиб техник зарбалари бор, менга осон бўлмади. Аммо охирги дақиқаларда қилган босимим менга натижа олиб келди. "Тейкдаун"лар менга ғалабани тақдим эта олди.

Реваншми? Билмадим, жамоам билан гаплашаман ва биз биргаикда қарор қабул қиламиз," - деди Жонс.

Эслатиб ўтамиз, Жонс Рейесни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!