Жўрабеков жамоасини ўзгартиряпти
2024 йилни “Қизилқум”да бошлаган ва иккинчи даврада “Бунёдкор”га кўчиб ўтган ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков янги мавсумни бошқа клубда бошлайдиган бўлди.
Боиси, бу йил 28 ёшга қадам босадиган ҳимоячи “Бунёдкор”ни тарк этганини маълум қилди.
Sports.uzга маълум бўлишича, Жўрабековга “Бухоро” клуби томонидан таклиф бор. Бу бежиз эмас. Сабаби, бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев илгари “Сўғдиёна”ни бошқарганида Жўрабеков унинг қўл остида ўйнаган.
Футболчи ўтган йили “Қизилқум” ва “Бунёдкор”да 27 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та ассист бор.
Фикрлар