Асосий мазмунга ўтиш

Жозе Моуриньо "Барса"ни қандай ютганини айтди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ҳаяжонга берилмадик

Испания чемпионати Ла Лиганинг ўнинчи туридан ўрин олган марказий баҳс — «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув Мадрид клубининг сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси ўйинини юқори баҳолади.

— Бу учрашувда йигитларим ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйнади. Жуда жасур бўлишди, айниқса, майдоннинг ўз ярмида тўпни назорат қилишда, рақиб эса жуда кучли ва юқори прессинг қиладиган жамоа. 

Ҳисобни 2:0 қилиш учун бир неча яхши имкониятларимиз бўлди. Албатта, бундай вазиятлардан фойдаланолмасанг, «Барса» ҳисобни тенглаштириш учун қаттиқ босим ўтказади — шундай ҳам бўлди. Лекин улар гол урганидан кейин ҳам биз ҳаяжонга берилмадик, диққатни йўқотмадик, — деди Моуриньо.

Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 24 тага етказди ва пешқадам «Барселона» билан фарқни уч баллгача қисқартирди. Ханси Флик шогирдлари ҳисобида ҳозирча 27 очко мавжуд.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ