Жозе Моуриньо: Вазифа бажарилди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Валенсия"дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Вазифа бажарилди. Бизнинг гуруҳимиз жудаям қийин гуруҳ эди. Тўғри, биз гуруҳ босқичида ўзимизни кўрсата олмадик, аммо таркибдаги жароҳатлар ва бошқа яна кўплаб муаммоларга қарамай Испанияга плей-офф йўлланмасини нақд қилган ҳолда ташриф буюрдик”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Н” гуруҳида кураш олиб борган “Манчестер Юнайтед” якунда “Ювентус”дан сўнг иккинчи ўрин билан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.