Жозе Моуриньодан кутилмаган антирекорд

"Тоттенхэм" АПЛ 24-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Сити"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Бу мағлубият "шпорлар" учун кетма-кет иккинчиси ҳисобланади. Лондон клуби 10 февраль куни Англия Кубоги 1/8 финал беллашуви доирасида "Эвертон"га 4:5 ҳисобида мағлуб бўлганди. Қаторасига икки ўйинда 8 та гол ўтказиб юборган Моуриньо шогирдлари португалиялик мутахассиснинг антирекорди ўрнатилишига сабаб бўлди.

Жозе 21 йиллик мураббийлик фаолияти давомида ҳали бирор марта бундай салбий натижани қайд этмаганди. Лондонликларнинг кейинги баҳси 18 февраль куни "Вольфсберг"га қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар