Жозе Моуриньо Камавингани хафа қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага келаси мавсумда унга ишонч катта бўлмаслигини маълум қилди. 

Бу ҳақда журналист Серхио Валентин хабар берди.

Маълумотга кўра, мутахассис футболчига яқин мавсумда майдонга тушиш имкониятлари чекланиши мумкинлигини айтган. Шунга қарамай, Камавинга бу вазиятдан чўчимаган ва клубни тарк этиш нияти йўқ. 

Франция терма жамоаси аъзоси ўз келажагини ҳали ҳам «Реал» билан боғламоқда. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эдуардо Камавинга Мадрид клуби сафида жами 223 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида олти бор рақиб дарвозасини ишғол этган ва 11 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!