Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Калафьори бу борада етакчига айланди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Арсенал» ҳимоячиси Рикардо Калафьори пенальтисиз 3 самарали ҳаракат билан жамоанинг энг самарали ўйинчисига айланди.

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳимоячиси Рикардо Калафьори жорий мавсум Англия Премьер-лигасини жуда ишончли бошлади. Италиялик футболчиси чемпионат доирасида ўтказилган олти учрашувда бир гол уриб, икки голли пас муаллифига айланди.

Opta таҳлилчилари маълумотига кўра, Калафьори жорий мавсумда пенальтидан урилган голлар инобатга олинмаган ҳолда (3 та самарали ҳаракат) «канонирлар» таркибида энг самарали ўйинчига айланди.

Микель Артета шогирдлари олтинчи турда «Лидс» устидан иродавий ғалаба (2:1) қозонгач, 15 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилди. Кейинги турда лондонликлар сафарда «Ноттингем Форест» жамоасига қарши майдонга тушишади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ