Камила Жоржи финалда ўйнайди
Zohir2018
Мусобақа қизғин паллада
Италиялик Камила Жоржи ва америкалик Кэти Макнейли АҚШнинг Вашингтон шаҳрида теннис бўйича ўтаётган халқаро турнирнинг ярим финал учрашувида ўзаро рақобатлашди.
Мазкур баҳсда Камила рақибини дастлабки сетда тай-брекда енгган бўлса, иккинчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди. Жоржига бу ғалаба мусобақанинг финал йўлланмасини келтирди.
Шу тариқа "Citi Open"нинг финалига чиққан К.Жоржи энди америкалик Жессика Пегуло билан куч синашади.


Изоҳлар (0)