Каннаваро: "Жамоамни айблашга асос йўқ"
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Жаҳон чемпионати – 2026"да Португалия терма жамоасидан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Жамоамга нисбатан ҳеч қандай даъвоим йўқ. Икки жамоа ўртасидаги фарқ жуда катта эди. Агар Португалия каби рақибдан дастлабки 10 дақиқада гол ўтказиб юборсангиз, кейин ўйинни ўнглаш жуда қийин бўлади. Биз учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш тажрибаси беқиёс аҳамиятга эга. Йигитларимиз ҳисоб йирик бўлиб кетган пайтда ҳам таслим бўлмади, қўлларини туширмади. Шуни кўриб, жуда хурсанд бўлдим", – деди Каннаваро ўйиндан кейинги қисқа интервьюсида.
Гуруҳ босқичининг учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси ДР Конго жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳеч бўлмаганда ДР Конго ва Колумбия ўртасидаги учрашувга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-офф босқичига чиқиш учун ҳали назарий имкониятлари сақланиб қолган.

Фикрлар