Канселу "Барселона"га интилмоқда

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини Каталонияда давом эттириши мумкин. Унинг агенти Хорхе Мендеш Канселунинг "Барселона"га ўтишга розилигини айтди.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, агент каталонияликларга "Манчестер Сити" ҳимоячиси "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиш учун маошини камайтиришга тайёрлигини билдирган.

Испания чемпиони бош мураббийи Хави раҳбариятдан португалияликни ижарага олишни сўрамоқда.

Канселу 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Бавария"да ўтказди ва Бундеслиганинг 15 та ўйинида қатнашиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!