Каратэчиларимиз Жаҳон чемпионатига йўл олишди

24-29 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида каратенинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Венгрияга йўл олди. Таркибда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Севинч Раҳимова, шунингдек, бошқа бир қатор тажрибали спортчиларни кўриш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Сардор Рўзимуродов
-67 кг: Садриддин Сайматов
-75 кг: Қувончбек Муҳаммадиев
-84 кг: Алисултон Ҳожиев
+84 кг: Исломбек Исматиллаев

Аёллар:
-50 кг: Шаҳризода Исматиллаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Зулхумор Турсуналиева
-68 кг: Бону Эгамбердиева
+68 кг: Моҳларойим Ҳакимжонова.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!