Карен Хачанов чорак финалга чиқа олмади
Ads

"Dubai Duty Free Tennis Championships - 2018" турнирининг иккинчи даврасида россиялик Карен Хачанов кутилмаган мағлубиятга учради.

Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақада Карен ва франциялик Люка Пуй чорак финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашди. Мазкур учрашувда Люка тажрибали рус теннисчисини  4:6, 6:3, 3:6 ҳисобида мағлуб қилди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Пуй чорак финалда япониялик Юити Сугитага билан куч синашади.

Sports.uz