Каримни “Барса” кутяпти

“Барселона” таркибини кучайтириш учун Австриядан янги ўйинчи топди. Каталонияликлар назарига “Зальцбург”нинг 20 ёшли ҳужумчиси Карим Конате тушган.

Таниқли журналист Рауль Кабрера Хименеснинг маълум қилишича, “Барселона” раҳбарияти бу форвард айни пайтда жамоанинг асосий тўпурари бўлиб турган Роберт Левандовскига яхши ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

Роберт Левандовски самарали ўйин кўрсатаётган бўлса-да, ёши ўтиб қолмоқда. Шу боис, каталонияликлар 36 ёшли форвардга ўринбосар қидиряпти.

Карим Конатени олиш учун испан гранди австрияликларга 35 миллион евро атрофида бадал пули тўлагига тўғри келади. Ивуарлик форвардга Англия клублари ҳам харидор бўлаётган трансферни қийинлаштиради.

Карим Конате “Зальцбург”да 2022 йилдан бери тўп тепяпти. Моҳир ҳужумчи шу пайтга қадар барча турнирларда 56 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!