Карлуш Кейруш томонидан ҳайдалган 7 футболчининг 6 нафари Ўзбекистонга қарши ўйинга жалб этилган

 

2018 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақасидаги сўнгги саралаш босқичидаги Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон терма жамоасида бироз парокандалик рўй берганлиги тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик.

Даставвал, Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш “Персеполис” клуби бош мураббийи Бранко Иванковичнинг танқидларига жавобан “Пирузи”нинг 7 нафар футболчисини терма жамоа машғулотидан мажбуран четлаштирган эди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, терма жамоа йиғинини тарк этган футболчилар орасида ЖЧ-2018 саралаш босқичи сўнгги ўйинида терма жамоамизга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга туширилган футболчилар ҳам ўрин олган.

Биздаги маълумотларга қараганда, Карлуш Кейруш томонидан четлаштирилган футболчилар орасида эронликларнинг Ўзбекистонга қарши ўтказилган сўнгги ўйинида таркибда бўлган дарвозабон Алиризо Бийронванд, ҳимоячилар Саййиджалол Ҳуссайний, Рамин Ризоён, Муҳаммад Ансорий ва ҳужумчилар Меҳди Тореми, Воҳид Амирий каби футболчилар қайд этилган.

Кейруш томонидан машғулотлардан четлатилган футболчиларнинг умумий рўйхати эса қуйидагича кўриниш олган: Алиризо Бийронванд, Саййиджалол Ҳуссайний, Рамин Ризоён, Муҳаммад Ансорий, Меҳди Тореми, Воҳид Амирий.

Маълумот ўрнида, Саиджалол Ҳусайний ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида эронликларнинг терма жамоамизга қарши ўтказилган ўйинида ягона голига муаллифлик қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!