Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Каррикнинг тақдири Монакода ҳал бўлади

«Манчестер Юнайтед»нинг омадсиз старт сабабли бош мураббий Майкл Каррик тақдири чоршанба куни ҳал бўлиши кутилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббий Майкл Каррик билан хайрлашиши мумкин. Унинг қўл остида жамоа мавсумни жуда омадсиз бошлади ва сўнгги кунларда Каррикнинг келажаги борасида турли хабарлар пайдо бўлмоқда.

Клуб раҳбарияти ҳали Каррик бўйича якуний қарорга келмаган. Мураббийнинг тақдири чоршанба куни ҳал бўлиши кутилмоқда. Шу куни ижроия директор Омар Беррада ва спорт директори Жейсон Уилкокс клуб эгаси Жим Рэтклифф билан учрашади. Суҳбат Монакода ўтади ва унда Рэтклиффга мураббий бўйича раҳбариятнинг тавсиялари тақдим этилади.Аммо мавжуд ҳолат Каррик учун ижобий эмас.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирча турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Премьер-лига доирасида ўтказилган ўнта ўйинда «қизил шайтонлар» фақат битта ғалабага эришган, холос.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ