Катанецдан куйганлар...

Сречко Канатец 2025 йилнинг январь ойидаги илк йиғини ва ўртоқлик ўйини учун олиб кетиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, легионерларни аксариятига дам олиш имкони берилгани боис, аввал вақт ва эътибор қаратилмаган бошқа футболчиларга урғу берилди. Тўлиқ рўйхат:

Мистер Катанец ўз-ўзига қарши бориб ротацияга қўл урганига қарамай, бир нечта футболчи йиғинлардан ташқарида қолгани бор гап. Хўш, улар кимлар?

Марказий ҳимоя чизиғидаги кичик ёнғинни ўчириши мумкин бўлган “Нефтчи“ сардори Анвар Ғофуров

“Йўлбарслар“ сардори Фарғона клубининг сўнгги йиллардаги алмаштириб бўлмас футболчисига айланиб бўлди. У Виталий Левченконинг 3 та марказий ҳимоячига суянган схемасидаги энг муҳим роллардан бирини ижро этади. У керак паллада рақибни кутиб олиши ва шу билан биргаликда “суғурталаш” учун сўнгги ҳимоячи вазифасини ҳам бажариши мумкин. Сўнгги ўйинларда Эшмуродов ва Ашурматовнинг ўйинидаги пасайиш кузатилганини фонида, “кичик ўт ўчирувчи“ ижрочини муҳим баҳсларга тайёрлаб бориш зарар қилмайди. Қатар ва Шимолий Кореяга қарши баҳслар кўрсатди-ки, биргина Абдулла Абдуллаев ҳимоя чизиғидаги форс-мажор ҳолатларни беркита олмайди. Анвар ўзининг пик формасида бўлган пайтда, терма жамоа учун наф келтиришига шубҳа йўқ.

Қанотда янги қон қуйиши мумкин бўлган — Иброҳимҳалил Йўлдошев “Қайрат”

Ортда қолган мавсумда Қозоғистон чемпиони, компрамисга бормайдиган қанот ҳимоячимиз бу сафарги йиғиндан ҳам четда қолди. Унинг позициясидаги вариантларни кўп эканлиги ўз йўлига, аммо ўртоқлик ўйинларида Сайфиев ва Насруллаевга бироз ҳордиқ чиқариш имконини бериш мумкин эди. Боз устига, ҳали тўлиқ синовдан ўтмаган Иброҳимҳалил Йўлдошев колибридаги футболчи бор пайтда. Йўлдошев керакли паллада ҳужумдаги босимни ошириши, тўлиқ қанотни бир ўзи беркитган холда, вингерларга олдинги чизиқда эркин ҳаракат қилиш имконини бериши мумкин. Унинг тезкорлиги ва керакли паллада рейдларни амалга ошириши мураббийлар штабида ўйинида ўзгариш қилиш учун ричаг вазифасини ўтаб беришга қодир.

Ярим ҳимоядаги ранг-баранглик — Азиз Ғаниев “Ал Батех”



Анча йиллардан бери легионер мақомида тўп суриб келаётган ярим ҳимоячимиз класс борасида ҳеч кимда ҳеч қандай савол қолдирмагани турган гап. Негадир, у Сречко Катанецнинг режаларидан ҳар сафар тушиб қолмоқда. Ҳатто, ўртоқлик ўйини ва бошқаларга имкон бериш кўзда тутилган йиғинда ҳам словениялик мураббий Одил Ҳамрабековни олиб кетишга қарор қилди. “Бунёдкор” футболчисига ҳеч қандай эътироз йўқ, аммо кўпчилик учун имкон берилиши кўзда тутилган йиғинда шундоқ ҳам барча ўйинда 90 дақиқа алмаштирилмай тўп сурадиган Ҳамрабеков ўрнига БААдаги Азиз Ғаниев вариантини ҳеч йўқ бир ўйинда кўриб олиш тўғри бўлар эди менимча. Азиз стандартларни яхши ижро этибгина қолмай, чуқур ҳимояланаётган жамоаларга қарши ўйинда нозик узатмалар билан зарба нуқтасига олиб чиқиши мумкин. Узоқ масофадан бериладиган зарбалар ҳақида индамадим. Стратегик томондан, у бизга Қирғиз Республикаси ва Шимолий Кореяга қарши ўйинларда керак бўлиши мумкин эди. Афсус, катта эҳтимол Ғаниевни яқин 2 йил ичида терма жамоада кўрмасак керак.

Хуршид Ғиёсов



“Кончилар” сафида бир неча мавсумдан бери энг стабил самарадорлик намойиш этаётган ярим ҳимоячи Сречко Катанец эътиборидан бу сафар ҳам четда қолди. Хуршид Ғиёсов ўнг ва чап қанотда бирдек фаол бўлиш билан биргаликда, керакли паллада зарба нуқтасида пайдо бўлиш бобида беназир эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хуршид ҳеч йўқ терма жамоа учун номзодларни кўриб олиш учун ташкил этилган йиғиндан жой олишини кўпчилик кутгани аниқ, аммо якунда ундай бўлиб чиқмади. У аллақачон йиғинларда мураббийлар штабининг фалсафасини уқиб бўлган Азиз Амоновни алмаштириши мумкин эди. Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи ўйинлари олдидан яна бир ижрочини кўриб олиш фойдадан холи бўлмас эди.

Нодирбек Абдураззоқов



Худди Аббосбек сингари юртимизда ўтказилган U20 Осиё чемпионатида порлаб чиққан вингер ОКМКда тобора асосий ижрочига айланиб бормоқда. Унинг Азиз Холмуродов билан тандеми ортда қолган мавсумда Олмалиқ клубининг ўйинларни финал қисмини юқори темпда ўтказишига катта ҳисса қўшди. Катанец бу йиғинга Азиз Холмуродовни чақирган эди, аммо жароҳат сабабли форвард йиғинга бора олмади. Бўшаган ўрин учун Нодирбек мантиқан олиб қаралганда асосий номзод эди. Вақт ўтмоқда. Кейинги авлодлар алмашинувига ҳозирдан аста-секинлик билан тайёргарлик кўриш лозим. Абдураззоқовни термада дебют қилиши вақт масаласи.

Ойбек Юлдошев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
04/01/2025 19:26
1992йили Дания европа чемпионатида катнашганда, уйинчилардан бирини фарзанди касалхонага ёткизилади. шу уйинчини фарзанди отасидан голиб булишни сурайди, ота эса жамоасини голиб булишини та'минлайди. Бизнинг уйинчиларни узига ишончи йук
Baxil Alihuja
04/01/2025 19:13
Иброхимхалилни курдик... термадаги мухим уйин вактида оиласини бахона килиб кочиб кетганди?
Сохипов Хусанбой
04/01/2025 15:35
Шахсий фикрим Иброхимхалил ва Азиз Ганиев лойик, колганлари торотмаса керак, яна билмадим.