Катта клубларда ўйнайдиган давринг келди
Таклифлар кела бошлади
«Брайтон» жамоасида тўп суриб келаётган марказий яримҳимоячи Ясин Аяри қишки трансфер ойнасидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 23 ёшли швед футболчисига бир қатор европалик грандлар, жумладан «Челси», «Милан» ва Дортмунднинг «Боруссия»си жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, улар Аяри учун курашда Саудия Арабистони клублари билан рақобатлашишига тўғри келади. Манбага кўра, «Брайтон» яримҳимоячини тахминан 40–60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Аяри барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда майдонга ўн марта тушди ва икки бор гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Изоҳлар (0)