"Катта Сэм" ҳайратда

 

“Эвертон” жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс ўз лавозимидан озод этилиши мумкинлии ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Айни вақтда жамоа яхши ҳолатда ва мен ўз лавозимдан озод этилишим мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан ҳайратдаман. “Эвертон” сафар ўйинларида қийналмоқда, бироқ ўз майдонимизда яхши ўйин кўрсатяпмиз.

“Бёрнли”га қарши ўйин рақибга етиб олиш учун имконият. Бизнинг барқарорсизлигимиз – эски муаммо. Лекин бу нарса мен жамоага келгач пайдо бўлмади. Бу ҳолатни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз, бироқ бу ҳамон муаммо”, – деди Эллардайс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!