Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Катта сумма! "Реал"га Шеркининг нархини айтишди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Пулинг етса ол!

Манба хабар беришича, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Райан Шеркининг келажагига оид қарорини қабул қилган.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби футболчини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ «шаҳарликлар» Шерки учун жуда юқори нарх белгилаган. «Сити» ярим ҳимоячи трансфери учун камида 90 миллион евро талаб қилмоқда.

Футболчига икки етакчи жамоа жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хавбекни ўз сафига қўшиб олиш истагида ПСЖ ва «Реал» бор. Эслатиб ўтамиз, Райан Шерки «Манчестер Сити» сафига «Лион» клубидан ўтган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ