
Кавани яна бир рекорд ўрнатди
“ПСЖ” жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Мец”га қарши Франция чемпионати 31-тур қолдирилган ўйинида гол киритишнинг уддасидан чиқди.
Мазкур гол унинг Франция чемпионатида бу мавсумдаги 30 голи эди. Уругвайлик форвард шулардан 7 тасини пенальтидан киритган.
Шу тариқа 29 ёшли Кавани ўзининг шахсий рекордини янгилади. Кавани илк бор бир мавсумда чемпионатда 30 та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Бундан олдинги рекорд 2012/13 йилги мавсумда “Наполи” сафида ўйнаб юрган кезлари ўрнатилган эди – 29 та гол.
Фикрлар