Кавани янги мавсумда ҳам МЮда қоладими?

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани янги мавсумда ҳам “қизил иблислар” сафида қолмоқчи.

Журналист Майк МакГратнинг ёзишича, 34 ёшли уругвайлик футболчи МЮда қолиш истагида ва шу сабабли ҳам бошқа клублар билан музокаралар ўтказмаяпти. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади, аммо шартномага кўра у томонларнинг розилиги билан яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Кавани жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!