Каванининг кейинги клуби маълум бўлди

Ёзги трансферлар мавсумининг сўнгги кунида “Манчестер Юнайтед” билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаган Эдинсон Кавани унга етарлича ўйин амалиёти берилмаётгани учун қишда клубни тарк этиши ҳақида ўйлаётганини билдирганди.

Уругвайлик ҳужумчи ўз баёнотидан кейин Аргентинадан таклиф олди. “Бока Хуниорс” раҳбарияти тажрибали тўпурарни “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунланганидан кейин ҳам олишга тайёрлигини маълум қилди.

Аввалроқ, Эдинсон Кавани 2022 йилги жаҳон чемпионатигача Европада тўп тепишини таъкидлаган эди. Унинг манчестерликлар билан шартномаси айнан ўша йили якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!