Каземиро Мессининг ёнига йўл олиши мумкин
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин турибди.
Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, бразилиялик футболчи “Интер Майами” билан шартноманинг деярли барча шартларини келишиб олган. У жорий мавсум якунланганидан кейин манчестерликлар сафини эркин агент сифатида тарк этади.
Манбага кўра, Каземиро унга қизиқиш билдирган бошқа клубларга, жумладан “Лос-Анжелес Гэлакси”га ҳам айнан “Интер Майами”га ўтишни истаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Флорида клубида ҳозирда Лионель Месси тўп тепмоқда.
“Интер Майами” трансферни МЛС молиявий қоидалари доирасида амалга оширишга умид қилмоқда.
Каземиро жорий АПЛ мавсумида 34 та учрашувда қатнашиб, 9 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

Фикрлар