Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Каземирога 4 та клуб қизиқиш билдирмоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Каземиро фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Нуфузли Caught Offside нашри "Манчестер Юнайтед" аъзоси Каземиронинг келажаги ҳақида маълумот берди.

Манбага кўра, футболчининг хизматларига тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда. Булар "Коламбус Крю", "Ан-Наср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ҳисобланади. "Қизил иблислар" эса Каземиро билан шартномани фақатгина у маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган тақдирда узайтиришга тайёр.

Маълумот учун, жорий мавсумда бразилиялик ярим ҳимоячи МЮ сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ