Кениялик енгил атлетикачи 3,5 йилга дисквалификация қилинди

Халқаро енгил атлетика федерациясининг тартиб-интизом комиссияси (AIU) кениялик 24 ёшли югурувчи Патрик Силени Капсабет шаҳрида допинг-офицерлардан қочгани учун 3,5 йилга дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Спортчи панжарадан ошиб тушиб, ундан допинг-синама олиш учун келган текширув ҳудудидан қочиб қутилишга уринган. Бу антидопинг қоидабузарлик учун аслида 4 йил муддатга спортдан четлаштирилади, лекин AIU П.Силенинг қаттиқ пушаймон бўлганини ҳисобга олиб, бу муддатни 3,5 йилга қисқартирди. П.Силе ҳозирги кунда Кениядаги допинг дисквалификациясини ўтаётган 66-чи енгил атлетикачи бўлди. Бундан аввалроқ Кения енгил атлетика федерацияси мамлакатда тақиқланган препаратларни истеъмол қилиш тизими мавжуд эмаслиги тўғрисида баёнот берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!