
Кевин Андерсонга “New York Open – 2018”да ҳеч ким бас кела олмади
АҚШда ўтказилган “New York Open – 2018” турнирининг яккалик баҳсларида ғолиблар номи аниқ бўлди.
Соврин жамғармаси 748.450 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг финалида ЖАР вакили Кевин Андерсон мезбон теннисчи Сэм Куэррига қарши кортга чиқди.
Мазкур баҳсда Кевин 4:6, 6:3, 7:6 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.
Фикрлар