Кевин де Брёйне АҚШга йўл олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Манбаларга кўра, «Наполи» жамоаси яримҳимоячиси Кевин Де Брейне қишки трансфер ойнасидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, тажрибали плеймейкерга МЛСнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда. «Сан-Диего» аллақачон Де Брейне билан музокараларни бошлаб юборган. Унинг учун курашда «Интер Майами» ва «Чикаго Файр» ҳам иштирок этмоқда.

Кевин Де Брейненинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. 

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 8 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Аввалроқ у узоқ йиллар давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!