Кевин Де Брёйнедан бунақасини кутмаган эдим
«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Серияси 2026/2027 йилги мавсуми 1-турида «Женоа»га қарши ўйин олдидан жамоа ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне ҳақида фикр билдирди.
«У жамоага кечроқ қўшилди, лекин ҳозирнинг ўзида яхши спорт формасида. Очиғини айтсам, 10 кун ичида шунча даражага чиқишини кутмагандим. Кучли футболчилар қаерда бўлишидан қатъи назар ўйнай олади, улар буни қандай қилишни билади ва майдонда ўзлари учун энг мақбул позицияни топа олади», — дея Аллегрининг сўзларини Football Italia келтиради.
Бундан олдин оммавий ахборот воситаларида бельгиялик ярим ҳимоячи Италия клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда 35 ёшли Де Брёйне барча мусобақалар доирасида 21 та ўйин ўтказди, бешта гол урди ва тўртта голли узатма берди. Шу билан бирга, турли хил жароҳатлар сабаб кўплаб учрашувларни ўтказиб юборди. Бельгиялик футболчи сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушиб, жамоаси билан чорак финалгача етди.

Фикрлар