Кевин де Брюйне янги жамоа танлади

CHERY AUTO

“Манчестер сити”даги ўн йиллик фаолиятини якунлаган Кевин де Брюйне ўзига янги жамоа танлаш жараёнида Европада қолишни маълум кўрди.

Tecno

АҚШ ва Саудия Арабистони клубларидан тушган мўмай даромадли таклифларни қабул қилмаган 33 ёшли футболчи Италия чемпиони “Наполи”ни танлади.

Италиялик инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, бельгиялик плеймейкер неаполликлар билан музокарани якунлаш арафасида турибди. Томонлар ҳамкорликнинг барча бандларини келишиб бўлган.

Манбага кўра, тез орада шартнома расмийлаштирилади.

Кевин де Брюйненинг манчестерликлар билан битими 30 июнь куни расман якунланади. “Шаҳарликлар” сафидаги фаолияти давомида моҳир футболчи жами 18 та совринга эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!