Кевин Де Брёйнега янги даъвогар чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Наполи» жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне «Галатасарой» клубининг трансфер рўйхатига киритилди. Истанбул жамоаси бельгиялик футболчини таркибни жиддий кучайтиришга қодир энг мақбул номзод сифатида кўрмоқда ва ҳам ўйинчи, ҳам «Наполи» учун жиддий молиявий таклиф тайёрламоқда. 

Бироқ музокаралар регламентдаги чекловлар сабаб осон кечмаяпти: «Галатасарой»да ёши маълум чегарадан юқори бўлган легионерлар учун фақат битта квота қолган, клуб раҳбарияти эса айнан шу имкониятни қандай ишлатиш бўйича ўйлаб кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, турк гранди «Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячисига икки йиллик шартнома ва юқори маош таклиф этишни режалаштирган. Шу орқали Де Брёйне Истанбулга кўчиб ўтишга кўндирилиши мумкин.

«Наполи» эса муносиб таклиф келиб тушса, футболчини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда tuttomercatoweb.com хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!