Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кейн "Барса" ёки "Реал"да ўйнашга тайёр

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Забт этилмаган Испания қолди

«Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн Испания чемпионатида тўп суриш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Айрим паллалар бўлганки, бу ростдан ҳам амалга ошиши мумкин эди. Мен Ла Лигага катта ҳурмат билан қарайман. «Барселона», «Реал», «Атлетико» — дунёдаги энг йирик клублардан. Болалигимдан Роналду ва Месси ўйинини томоша қилиб ўсганман. 

Футболда исталган нарса рўй бериши мумкин. Ҳеч нарсани инкор этмайман, лекин ҳозир ўзимни Германияда бахтли ҳис қиламан», — дея таъкидлади Кейн MARCA нашрига берган интервьюсида.

Ҳарри Кейн 2023 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва бир марта голли пас берди.

33 ёшли ҳужумчининг мюнхенликлар билан тузган шартномаси 2027 йил июнига қадар амал қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ