Кейн майдон сифатидан норози бўлди
Англия терма жамоаси ва "Бавария" ҳужумчиси Xарри Кейн Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин майдон ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Ростини айтсам, майдон яхши эмас эди. Бу бизнинг ўйинимизни анча қийинлаштирди ва ўз услубимизда ҳаракат қилишимизга тўсқинлик қилди", — деди Кейн ўйиндан сўнг.
Ўртоқлик баҳси англияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голга Xарри Кейн муаллифлик қилди.
Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги назорат учрашувини 10 июнь куни Коста-Рикага қарши ўтказади.
Томас Тухель шогирдлари мундиалдаги илк баҳсини эса 17 июнь куни Хорватия терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар