Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кичик "аждарлар" чорак финалда!

Кейинги босқичда Португалиянинг "АC Маринҳенсе" жамоаси рақиб бўлади.

"Насаф" футбол мактаби тарбияланувчилари Португалиядага мусобақада иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Кеча кичик "аждарлар" "IberCup" мусобақаси 1/8 финалида Исландиянинг "Валур А" жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувни "Насаф" ёшлари фаол бошлаб, биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Бироқ рақиб жавобсиз қолмай, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Голларга бой кечган ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиб, ёш “аждарлар” 5:4 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди. Кейинги босқичда Португалиянинг "АC Маринҳенсе" жамоаси рақиб бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ