Кикбоксинг. Бугун Таиландда Осиё чемпионати бошланади

Бугун Таиландда кикбоксинг бўйича қитъа чемпионати олдидан Осиё кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси раҳбари Ойбек Норметов ҳамда Ўзбекистон ҳакамлар кенгаши бошлиғи Темур Муҳаммеджанов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилотнинг келажак режалари, олдиндаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда кикбоксинг спорт турини Осиё қитъасида кенг оммалаштириш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Таиландда кикбоксинг бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Эътиборлиси, ушбу мусобақа 2023 йил Ар-Риёдда ўтказиладиган Бутунжаҳон жанговар ўйинларига (World combat games) саралаш вазифасини ҳам ўтайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!