Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Кики Бертенс рақибига имкон қолдирмади

Zohir2018
Изоҳлар: 0

"Volvo Car Open" турнири давом этмоқда

Голландиялик теннисчи Кики Бертенс Чарльстонда ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида италиялик Мартина Тревизанга қарши кортга чиқди.

Мазкур учаршувда Кики тезкор ўйин намойиш этди. У дастлабки сетнинг илк геймини ўз ҳисобига ҳал этиб, якунда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда эса Бертенс рақибига бор йўғи битта геймни бой берди ва учинчи даврага йўл олди.

Энди "Volvo Car Open" турнирининг чорак финалига чиқиш учун К.Бертенс германиялик Андреа Петкович ва грециялик Мария Саккари учрашуви ғолиби билан рақобатлашади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ