Кики Бертенс рақибига имкон қолдирмади
Ads

Голландиялик теннисчи Кики Бертенс ва франциялик Полин Парментье Франция очиқ чемпионатининг биринчи босқичида ўзаро куч синашди.

Кики Париж шаҳрида ўтаётган мазкур турнирнинг ушбу босқичида мезбонлар вакилини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Ролан Гаррос" мусобақасининг иккинчи даврасига чиққан Бертенс, энди словакиялик Виктория Кузьмова билан куч синашади.