Кики Бертенс рақибига имкон қолдирмади
Ads

Голландиялик теннисчи Кики Бертенс Америка очиқ чемпионатининг илк босқичида испаниялик Пауло Бадосга қарши кортга чиқди.

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида ўтган мазкур ўйин, Кикининг тўлиқ устунлигида ўтди. Унда Бертенс 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Бертенс навбатдаги босқичда россиялик Анастасия Павлюченкова, ёки франциялик Полин Парментье билан рақобатлашади.