Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ким энг яхши? Терма жамоамизнинг ғалабасига катта ҳисса қўшган уч нафар футболчи

Карим Худайқулов
Изоҳлар: 2

2 та турда 2 та ғалаба

"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Жоэль Кожо ҳисобни очган бўлса, Шомуродов навбатдаги ҳужумнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов қўшниларимизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Алиқулов тенглаштирувчи, Ўрунов эса ғалаба голини киритди. 

Шу тариқа, "оқ бўрилар" иккинчи турда ҳам 3 очкони қўлга киритди. 

Таниқли портал "SofaScore" порталига кўра, ушбу беллашувнинг энг яхши футболчиси деб Элдор Шомуродов тан олинди. У 8.4 баллга лойиқ кўрилди.

Гол - 1 та 
Ассист - 1 та 
Паслар - 37/52 (71 фоиз) 
Аниқ зарбалар - 2 та 
Дриблинг - 3 (2) 

Бундан ташқари, Ҳусниддин Алиқулов ҳам 8 балл тўплашга муваффақ бўлди: 

Гол - 1 та 
Тозалашлар - 6 та 
Блок қилинган зарбалар - 2 та 
Тўп олиб қўйиш - 2 та 
Аниқ зарбалар - 2 та 
Дуэлларда - 3 (2) 
Ҳаводаги дуэларда 4(2)

"SofaScore" талқинига кўра, термамиз сафида учинчи кўрсаткични ғалаба голи муаллифи Остон Ўрунов (7.9) қайд этди: 

Гол - 1 та 
Ассист - 0 та 
Аниқ зарбалар - 3 та 
Дриблинг - 5 (2) 
Паслар - 36/43 (84%) 
Калит паслар - 1 та 

Маълумот учун, Қирғиз Республикасига қарши ўйинда ўз дарвозаси томон 2 та аниқ зарбани ҳам қайтара олмай, 0 та сейв амалга оширган Ўткир Юсупов термамиз сафида энг паст баллга лойиқ кўрилди. 







 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ