Киммих «Арсенал»га қарши ўйнамайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи турида «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Мюнхен клуби футболчининг сафдан четда қолишига яқин қариндошининг вафоти сабаб бўлганини маълум қилди.

Клуб матбуот хизмати ушбу маълумотни расман тасдиқлаб, Киммихнинг шахсий ҳолатига ҳурмат ва тушуниш билан ёндашишни сўради.

«Яқин қариндошларидан бири вафот этгани муносабати билан Йозуа Киммих «Арсенал»га қарши учрашувда иштирок эта олмайди», — дейилади «Бавария» баёнотида.

Жорий мавсумда 31 ёшли немис футболчиси барча мусобақалар доирасида 10 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатма муаллифига айланган.

«Бавария» ва «Арсенал» ўртасидаги учрашув 21 октябрь, чоршанба куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Беллашув бошланиш вақти — Москва вақти билан соат 22:00.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!