Кимнинг оти зўр сакрайди?

TIGGO 2 PRO

Пойтахтимиздаги “Universal horses stable” от спорти клубида тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича бўлиб ўтган беллашувлар кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

 5-7 ёшга тўлган отлар иштирокида ўтган беллашувларда чавандоз Алишер Эркинов «Бакарат» ҳамда «Френши» лақабли отларида 1-ҳамда 2-ўрин соҳиби бўлди. Мирзоҳид Мусаев эса «Повар Дейм ВДЛ» лақабли тулпорида 3-ўринга муносиб кўрилди.

100 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтишда Мила Исроиловага тенг келадигани топилмади. Шаҳина Хўжаева ва Виктория Виприцкая кейинги ўринларни қўлга киритди.

2011-2015 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида ўтган беллашув (баландлик 100 см.) да Фарзона Азимова ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Севинч Назарова иккинчи, Муҳаммадюсуф Йўлдошев учинчи ўринни эгаллади.

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган 80 сантиметр баландликни забт этишда Жасмина Азимова ва Иззатулло Абдуғаффоровлар етакчилик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!