Клопп энг катта муаммосини айтди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп нидерландиялик ҳужумчи Коди Гакпонинг “Тоттенхэм” билан учрашувда жароҳат олганига муносабат билдирди.

Бу баҳсда Ливерпуль шаҳри жамоаси “Тоттенхэм”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Коди Гакпо гол уриш чоғида яқинда тиззасидан олган жароҳатини яна оғирлаштириб олди.  

- Тўғрисини айтсам,  бу учрашувнинг энг катта муаммоси Коди Гакпонинг жароҳат олгани бўлди. У  тиззасини боғлаб, оқсоқланиб юрибди. Ҳозир энг катта бош оғриғим шу. Бир учрашувда биз учта ўйинчимизни йўқотдик, - деди Юрген Клопп.

“Ливерпуль” учун “Тоттенхэм”га қарши ўтказилган баҳс жуда омадсиз кечди. Гакпонинг жароҳатидан ташқари, Кёртис Жонс ва Диогу Жота қизил карточка олди, Луис Диас урган гол ҳакамлар хатоси туфайли инобатга олинмади, сўнгги дақиқада Жожль Матип ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиб, мағлубиятга сабабчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!