Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Коке "Атлетико" клуби рекордини янгилади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўйин ҳар томонлама муваффақиятли бўлди

Испания чемпионатидаги олтинчи турнинг марказий баҳсида «Атлетико» дербида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

«Матрасчилар» сардорларидан бири Коке учун бу учрашув алоҳида аҳамият касб этди. У «Реал»га қарши ўз клуби сафида 28-марта майдонга тушди. Шу тариқа, Коке «Атлетико» тарихида мадридлик рақибга қарши энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Илгари бу рекорд 27 та ўйин билан Абелардо Родригесга тегишли эди.

Бу ғалабадан сўнг мадридликлар чемпионлик пойгасида ўз даъвосини яна бир бор кучли тарзда намоён этди. Ҳозирча «Атлетико» турнир жадвалида пешқадам «Барселона»дан беш очкога орқада бормоқда. Кейинги турда Диего Симеоне шогирдлари сафарда «Алавес»га қарши майдонга тушишади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ