
Конор Макгрегор октагонга яна кўтарилишга ишора қилди
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор навбатдаги жанги учун ишора бермоқда.
“Келаётган дам олиш кунларида бизни "UFC 314' турнири кутиб турибди. Мени мазкур оқшомдаги Майкл Чендлер ва Пэдди Пимблетт жанги қизиқтирмоқда. Навбатдаги рақибим юқоридаги баҳс ғолиби бўлишини истардим” - деб ёзди ирландиялик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Конор Макгрегорнинг ММА даги профессионал рекорди - 22 ғалаба ва 6 мағлубиятдан иборат.
Комментарии