Конор МакГрегор президент бўлмоқчими?
ММА бўйича машҳур жангчи, собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор Ирландия президенти бўлса, ватани учун фойдали бўлишига ишонч билдирди.
“Президент сифатида мен "Dàil"ни (Ирландия парламентининг қуйи палатаси) чақириш, шунингдек, уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлардим. Ҳокимият лавозимидаги бу шарлатанлар Ирландия халқи олдида жавобгар. Ирландияга фақат халқ манфаати учун ишлайдиган президент керак ва бу номзодга мен жуда мос келаман. Мен ягона мантиқий танловман. Шундай экан, номзодни танлашда яхшилаб ўйлаб кўришлари керак. 2025 йилга хам оз қолди...”, — деб ёзди МакГрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар